Грознийдаги назорат пункти яқинида аёл ўзини портлатди

0
1369

Грозний шимолий-ғарбий қисмидаги Старопромысловск туманидаги назорат пунктида ўзини портлатган ёш қиз хақида Чеченистон Ички ишлар вазирлигига хабар бермоқда. Ҳужумда қурбонлар ва ярадорлар йўқ. «Интерфакс» манбасининг аниқлашича, аёл Чеченистон фуқароси эмас,

Чеченистон ИИВ вазири в.в.б. Апти Алаудинов журналистларга берган интервьюсида, тахминан Москва вақти билан соат 16:00 ларда, қиз полиция постига яқинлашган.
“Чеченистон Ички Ишлар вазирлигининг вақтинчалик тезкор гуруҳи бўлинмаси ва Чеченистон Ички ишлар вазирлиги полиция ходимлари ноодатий хатти-харакатлар билан, пост тарафга келаётган аёл кишидан тўхтаб, ҳужжатларни тақдим этишни сўрашган», – дейди вазир.  “Ходимларнинг талабига бўйсунмаган ҳолда, аёл постга қараб шошиб кела бошлаган ва шу пайтда ходимлар аёлда  портловчи қурилма борлигини пайқаб қолишган. Ўша вақтнинг ўзида ходимлар огоҳлантирувчи ўқни отишган. Қиз ўзини ўзи портлатиб юборган.

Подмосковьянинг 360 телеканали манбасига кўра. Аёл киши экстремизмга қарши курашиш бўйича доғистон марказида кузатувда бўлган. Ўз навбатида, аёл кишининг шахси аниқланмаган

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг