Германия канцлери Лукашенконинг асосий мухолифи билан учрашади

0
1154
Фото: REUTERS/Hannibal Hanschke

Германия ҳукумати матбуот котибасининг жума куни берган хабарига кўра, канцлер Ангела Меркел Белоруссия ҳукуматининг мухолифи бўлган Светлана Тихановская билан учрашади. Ушбу учрашув 6 -куни Берлинда бўлиб ўтади.

Лукашенконинг асосий оппозицияси бўлган Светлана Тихановская бундан олдин Франция президенти Эммануел Макрон билан ушрашганди. Тихановская 9 август кунги сайловлардан кейин ўз хавфсизлигини ўйлаб Белоруссияни тарк этганди. У Литвадан туриб белоруссияликларга видеомурожаатлар йўллади.

Айни пайтда Белоруссияда сиёсий беқарорлик ва Лукашенкога қарши халқ намойишлари давом этмоқда. Лукашенко ўзининг қасамёдини яширинча ўтказиб олиб, расман президентлик лавозимига киришган бўлсада, кўпчилик давлатлар уни Белоруссия раҳбари сифатида тан олмаяпти. Шунингдек, Европа Иттифоқи Белоруссияга нисбатан янги санкцияларни жорий қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг