Энди Европа давлатлари россияликларга туристик виза бермайдими?

0
350
Фото: theins.ru

Эстония бош вазири Кая Каллас ўзининг Twitter’ даги саҳифасига россиялик сайёҳларга виза беришни тўхтатиш зарурлигини ёзди.

“Русларга туристик визалар беришни тўхтатинг. Европага ташриф буюриш инсонга берилган ҳуқуқ эмас, балки имтиёздир. Россия билан ҳаво алоқалари ёпиқ. Демак, Шенген давлатлари виза бераётган бўлса, юкни Россиянинг қўшнилари – Финляндия, Эстония, Латвия – ягона кириш нуқталари ўз зиммасига олади. Энди Россиядан туризмни тўхтатиш вақти келди”.

Бир кун аввал, Украина президенти Владимир Зеленский The Washington Post газетасига берган интервьюсида Ғарб давлатлари барча русларнинг ўз ҳудудига киришини тақиқлаши кераклигини айтди. Унинг фикрича, Ғарб Россиянинг Украина ҳудудини аннексия қилишига шу зайилда тўсқинлик қилиши мумкин:

«Энг муҳим санкция – бу чегараларни ёпиш, чунки руслар бегона ерларни тортиб олишмоқда.» Зеленскийнинг сўзларига кўра, руслар “ўз фикрлашини ўзгартирмагунча ўз дунёсида яшашлари керак”: “Руслар қандай бўлишидан қатъий назар… Россияларига боришсин”. Унинг қўшимча қилишича, урушга бутун рус аҳолиси жавобгар бўлиши керак, чунки улар ўзлари  бу ҳукуматни танлашган.“Сизга бу изоляция керак эмасмиди? Бутун дунё сизнинг қоидаларингиз бўйича яшаши кераклигини айтасиз. Ундай бўлса, бориб ўш ерда яшанг.[фақат ўзингизнинг ҳукмингиз ўтадиган] Бу Путинга таъсир қилишнинг ягона йўли”.

Аввалроқ, Финляндия бош вазири Санна Марин ҳам россияликларга туристик визалар берилишини чеклаш кераклигини айтиб, Европа Иттифоқининг барча давлатларига тақиқ қўйишга чақирган эди.

28 июль куни Эстония Россия фуқароларига вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ва ўқиш учун визалар беришни тўхтатди. Ҳукумат аллақачон жорий қилинган санкцияларга ҳам ўзгартиришлар киритди: энди Россия ва Беларус фуқаролари Эстония визаси бўлган тақдирдагина Эстонияда қисқа муддатли меҳнат фаолиятини рўйхатдан ўтказишлари мумкин бўлади.

Европа Комиссияси (ЕК) барча россияликларга туристик визалар берилишини тақиқлаш имкони йўқлигини таъкидлади: бунга Европа Иттифоқининг виза қоидалари рухсат бермайди. Ҳар доим маълум гуруҳларга виза бериш имконияти бўлиши керак: Европа Иттифоқи фуқароларининг оила аъзолари, журналистлар ва диссидентлари шулар жумласидандир.

МАНБА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг