Венесуэла Президенти Николас Мадуро мамлакат 2019 йилни «тинчлик ва ғалаба билан» якунлашини айтди. Бу ҳақида Кубанинг Пренса Латина агентлиги хабар бермоқда.
«Мамлакатимиз тақдирини биз меҳнат, меҳр, самарадорлик, ҳалоллик ва барчанинг буюк ахлоқий саъй-ҳаракатлари орқали яратадиган жуда катта аҳамиятга эга эканига тўлиқ аминман», деб ёзди сиёсатчи ўзининг Твиттердаги саҳифасида.
«Биз 2019 йилни дунёда ғолибона якунлаймиз ва 2020 йилга, ривожланиш ва фаровонлик йилига кирамиз», дея қўшимча қилди Мадуро.