Британияда AstraZeneca компаниясининг вакцинасини қабул қилган 30 кишининг қонида тромблар аниқланди.

0
855
Фото:(Reuters)

Британиядаги Дори воситалари ва тиббий маҳсулотларни тартибга солиш агентлигининг маълум қилишича, мамлакатдаги AstraZeneca компаниясининг вакцинасини қабул қилиб олган 30 кишининг қонида одатда кам учрайдиган тромблар ҳосил бўлган. Бундан аввал Британияда 5 кишида шундай ҳолат кузатилганди.

Ушбу агентлик Pfizer ва Biontech вакциналари билан эмланган одамларда тромблар ҳосил бўлмаганини ҳам маълум қилган. Аммо, соғлиқни сақлаш соҳаси расмийлари ҳали ҳам AstraZeneca вакцинасига ишонишларини айтиб, вакцинанинг коронавирусдан ҳимоя қилишда берадиган фойдаси унинг тромблар ҳосил қилиш хавфидан анча юқори эканини таъкидлашган.

Бугунги кунга келиб баъзи давлатлар қонда ҳаёт учун хавфли бўлган қуйқалар ҳосил қилиши ҳақидаги хабарлардан кейин AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни яна тўхтатишмоқда. Бироқ, яна бошқа давлатлар ундан фойдаланишни давом эттирмоқдалар.

18 март куни Британиядаги Дори воситалари ва тиббий маҳсулотларини тартибга солиш агентлиги AstraZeneca вакцинаси билан эмланган 11 миллион кишидан бештасининг миясида тромблар юзага келганини хабар қилган. 1 апрел куни эса агентлик жуда кам учрайдиган мия тромбози 22 кишида юзага келгани, шунингдек, яна 8 кишида тромбоцитлар ҳосил бўлганини маълум қилган.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг