«Бизга тинчлик керак»: Афғонистонлик қочоқлар БМТга мурожаат қилишди

0
1332
Фото: AP

Хукам Хон ўзининг неча ёшда эканлигини аниқ билмайди, лекин унинг соқоли узун ва оқ. У 40 йил олдин Афғонистондаги урушдан қочиб Покистонга келганида унинг болалари ҳали кичкина эди.

Ўша пайтда собиқ Совет Иттифоқига қарши уруш бўлаётган эди. Ҳукам Хон Покистонга қочишга мажбур бўлган 5 миллиондан ошиқ афғонистонликларнинг бири бўлиб, улар ўз уйларидан бомбардимонлар туфайли ҳайдалишган.

Хон, Покистонда набиралар ҳам кўрди. У ўз юртидаги қашшоқликнинг сабабчиси, ҳукумат тепасидаги порахўр раҳбарлар эканлигини айтди.

«Сизга ростини айтсам, Афғонистонга жуда кўп пул келди ва ҳар бир обрўли шахс, ҳатто муллалар ҳам ўша пулларни ўғирладилар. Раҳбарларнинг барчаси сотқин, улар афғонларга хиёнат қилишган» деди Хон.

Келаси ҳафтада Покистонга афғон қочоқлари масаласи билан ташриф буюраётган БМТ раҳбарига мурожаат қилар экан Хон шундай деди:

“Биз кўп нарсани сўрамаймиз. Аввало бизга ўз ватанимиздаги тинчлик керак. Бундан сўнг, ўз уйларимизни қуриш учун ер билан таъминлашимиз керак. Кейин эса мактабларимизни, дўконларимизни ва масжидларимизни қура олишимиз даркор.»

Қирқ йиллик уруш ва можаролардан сўнг 1,5 миллиондан ошиқ афғонлар ҳанузгача Покистонда қочқин сифатида яшамоқда ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти уларга эътибор бермаяпти. Энди, узоқ йиллар давомида биринчи марта уларда уйига қайтишларининг эҳтимоли бор. Чунки Қўшма Штатлар ва Толибон тинчлик битимини имзолашга яқинлашгандек кўринмоқда. Агар ушбу сулҳ тузилса, АҚШ ўзининг армиясини Афғонистондан олиб чиқиб кетади ва бунинг эвазига Толибон мамлакатда тинчлик бўлишига кафолат бериши керак бўлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг