Балиқ терисидан тикиладиган кийим ҳақида биласизми?

0
1766
Фото: REUTERS/Aly Song

Ю Венфенг Хитойнинг Хажен шаҳридаги кичик этник гуруҳга мансуб бўлиб, у ўз уруғида балиқ терисидан кийим тика оладиган кам сонли одамлардан биридир.

1930-1940 йилларда Япония Хитойнинг Манчуриясини босиб олган. Ўшанда Юнинг қариндошлари меҳнат лагерларига ташланганида у ҳали туғилмаганди.

Картинки по запросу China's 'mermaid descendants' weave final garments from skin of fish
REUTERS/Aly Song

«Хежен қабиласининг кўплаб вакиллари йўқ бўлиб кетишди, аммо онам тирик қолди ва балиқ териси ҳақидаги билимларини менга ўргатди», дейди 68 ёшли Ю.

Ушбу кичик этник миллатнинг ҳозирги авлодида камчилик балиқ терисидан кийимлар тикишни ўрганишга қизиқади. Балиқ терисидан тикилган кийимлар ҳам Хежен одамлари киядиган одатий кийимлари қаторидан чиққан.

Балиқ терисидан кийим тикиш санъати йўқ бўлиб кетишини сезган Ю ўзи яшайдиган Тонгжянгдаги баъзи хитойлик аёлларга ҳунарини ўргатишни бошлади.

Картинки по запросу China's 'mermaid descendants' weave final garments from skin of fish
REUTERS/Aly Song

Юнинг айтишича, аёллар учун битта бошдан-оёқ кийим учун 50 та, эркаклар учун эса 56 балиқ териси керак бўлади.

Аввал балиқлар терисидан ажратилиб олинади ва қуритилади. Кейин уни юмшатишади. Ушбу жараён бир ой давом этади. Тайёр теридан кийим тикиш учун яна 20 кун сарфланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг