Азия – бу асли Ўғузия!

0
1684
Коллаж

Таҳририятимиз ўзбек тилини тараққий этиши ва ривожланиши учун ўз ҳиссасини қўшишда давом этар экан, бу борада ёш тадқиқодчи Абдужамил Жумаевнинг шахсий илмий изланишлари асосида тайёрланган қуйидаги мақоласини эътиборингизга ҳавола этади.

Баъзи сўзларнинг этимологияси ва фонемикаси юзасидан шахсий қарашлар.

Ўз/Аз, Осиё/Азия/Азия – бу асли Ўғузия!

“ЎЗ” сўзи этимологияси бундан 4 минг йил аввал яшаган Ўғузхон (Ўғуз ҳоқон)га бориб тақалишини тарихий далиллар тасдиқлайди. Уйғур тилида битилган “Ўғузнома” қўлёзмасида Ўғузхоннинг туғилиши ва амалга оширган ишлари ҳақида битилган. Унга кўра, Ўғузхон туғилганидаёқ баҳодир ва паҳлавон бўлиб туғилгани ҳамда унинг оёқлари ҳўкизнинг оёғи каби, кўкраги айиқники каби, бели бўрининг бели каби эканлиги таърифланган. Шунингдек, туғилганида шохи бўлганлиги ҳақида ҳам келтириб ўтилган.

Замонавий тарихчиларимиз фикрига кўра оятларда келган Зулқарнайн айнан Ўғузхон эканлигини таъкидлашади. Ўғузхон ўзини ҳоқон деб эълон қилади ва қўшни ҳудудларни эгаллаб олади. Жангда эса унга инсон тилида сўзловчи “бўри” ёрдам берганлиги қайд этилган.

Шу сабаб ҳам, Туркийларнинг энг биринчи аждоди, яъни отаси Ўғузхон “бўри”ни рамз сифатида қабул қилганлиги сабабли ҳозиргача бу рамз туркийларнинг рамзи сифатида қабул қилинади.

Туркий халқлардаги жуда кўп сўзларнинг этимологияси айнан Ўғузхон сўзига бориб тақалади. Масалан, «ўз», «ўзлар(азлар)», «ўқ», «ўр», «уз», «озар», «ўғли(Огли)», яъни «отанинг боласи», «Ўғузнинг боласи». Айнан «ўғли» сўзининг тарихи 4 минг йилга бориб тақалади. Грек Европа тарихий манбаларида «Азия» сўзининг қайд этилиши ҳам айнан Ўғузхон яшаб ўтган даврга тўғри келади. Ўғузхонни ўша даврда ва ундан кейинчалик ҳам қисқартма шаклда «ЎЗ»лар эканлигини бир нечта тарихий манбаларда келади. Ва бу қисқартма турли элатлари талаффузидан келиб чиқиб турлича аталган, Масалан «АСлар», «АССувлар», «АЗлар», «Озлар», «Узлар» кабидир. Бундан кўриниб турибдики, «Осиё» ва «Азия» сўзлари этимологияси ҳам айнан Ўғузхонга(Огузхон, Окусхон) бориб тақалади. Амударёнинг Грек тарихий манбаларида «ОКС» деб аталиши ҳам айнан Ўғузхон даврига мос келади. Ушбу далилни Маҳмуд Қошғарий “Девони луғотит турк” асарида қайд этган, унга кўра, “ўгуз”ларда “Жайхун” “катта бир дарё” маъносини англатган.

Александр Македонскийнинг «ЎЗияга» (Осиё, Азия) юриши даврида ўша даврнинг тарихчилари “ўгуз” дарёни Грек тилида “оксос”, “окус”, “окс” деб талаффуз қилган ва манбаларда қайд этган. Хоразмийлар даври манбаларида ҳам айнан “Окуз” сўзи учрайди.

Европа қадимий тарих манбалари ҳам айнан «АЗия» сўзи ҳозирги Марказий Осиёнинг бир қисми Озарбайжон ва Туркия ҳудудларида мавжуд бўлган. Улар талаффузидаги АСувлар, туркий талаффуздаги Ўзлар давлати даврига бориб тақалишини қайд этган. Шундан келиб чиқиб, ҳозирги Марказий Осиё ҳудудларини Ўзия ёки Ўзлар деб аташ мумкин. Айнан Марказий Ўзия халқлари аждоди Ўғузхонга мансублиги инобатга олиниб, уларни ҳеч қачон алоҳида миллат сифатида ажратиб бўлмайди.

Туркий халқлар талаффузида фақатгина Ўзбек алифбосида «ОСиё» сўзи сифатида талаффуз қилинади, қолган барчасида эса «Аз» ва «Азия» деб талаффуз қилинади. Айнан ўзбек алифбосида «Азия» сўзининг «ОСиё» деб талаффуз қилиниши бошқа туркий халқлардан ҳамда «Азия» сўзининг туб этимологияси бўлган “ўзлар” сўзидан тубдан фарқ қилишига сабаб бўлади. Шунингдек, тарихий манбаларда ҳам ўзбек луғатида ҳам «ОСиё» сўзи учрамайди. Айнан ўзбек алифбосида “Азия” ўрнига «ОСиё» сўзи киритган муаллиф ва унинг асл мақсади савол остида…

Туркий исмларга мансуб бўлган, «Озод» исми ҳам айнан «Ўғуз» сўзи этимологияси билан боғлиқ. «Озод» исми барча туркий халқларда “О” эмас балки “А” ҳарфи, яъни «Азад», «Азат» дея талаффуз қилинади. Фақатгина ўзбек луғатида «О» ҳарфи орқали талаффуз қилиши киритилган.

Янги ўзбек алифбосини унинг муаллифлари ўтган йилнинг 50- йилларида тузгани инобатга олинса, ушбу исм талаффузи «А» ҳарфидан «О» ҳарфига ўзгартирилишининг асл мақсади савол остида қолади… Масалан, қирғиз, қозоқ, туркман қардошларимизада «АЗад» деб талаффуз қилинади. Нега энди, туркийларнинг уч асосий бўғини, яъни қарлуқ, қипчоқ ва ўғузларни ўз ичига олган ўзбекларда “Озод” деб талаффуз қилишга ундалди? Мулоҳаза қилишда давом этамиз…

Ер, Ор, Эр,  Орий(Европа тилларида “Арий”)

«Одам» сўзи этимологияси араб тилига тақалади. Бу сўзнинг қадимий туркий халклардаги таржимаси эса «Ор/орий/арий» деган таржимада келади. Одам алайҳиссалом тупроқдан яралгани ҳақида оятларда келади ва айнан шу маълумотга таянилса, “Ер” ва “Ор” сўзи айнан тупроқ маъносида туркий халқларда ишлатилган. Шу аснода, “Ер” – яъни одам, унинг ўзагидан эса «Эр» ва «Ор» сўзлари келиб чиққан.

Ҳозирда ўзаро сўзлашувда ҳам инсонга хос бўлмаган хислатларга нисбатан ҳам «ОРинг борми?», «ОРиятли бўлиш» тушунчалари ва талаблари фойдаланилади. Бундан кўриш мумкинки, «ОР» сўзи яъни инсон/одамнинг асли маъносини назарда тутади.

Ўзия(Осиё) ерларида яшаганлар инсоният бошланишининг илк даврларида ҳам мавжуд бўлганини тарихий далиллар тасдиқлайди. Ва айнан Ўзияликлар ўзларини “Орлар”, “орийлар”, яъни тупроқдан, ердан яралган одамлар мазмунини йўқотмаган ҳолда аташган. Орийлар эса Европа ерларида халқларида эса АРийлар деб талаффуз қилинган. Алоҳида урғу бераман, «Ўзия» дегани бу ўзбек дегани эмас, бу туркийларнинг биринчи йирик етакчиси Ўғузхон номи билан боғлиқ. Ўзбеклар эса туркийларнинг йўлбошчиси Ўғузхондан уч бўғинга бўлинган қарлук, қипчоқ, ўғуз уруғларини ўз ичига олгани, яъни уччаласини ҳам қамраб олгани сабаб “ўзбек” уруғи номи остида шаклланган ва у Марказий Ўғузия халқларининг барчаси учун қавм қариндошдир ҳамда улар бир улус, бир элатдир…

Тарихий далиллар шуни тасдиқлайдики, Марказий Осиё халқларида қозоқ, ўзбек, қирғиз, тожик, туркман деган миллатга ажратиш тушунчаси ҳеч қачон бўлмаган. Ва Марказий Ўғузияда ҳеч қачон миллат тушунчаси бўлмаган. Тўғри уруғлар тушунчаси мавжуд бўлган ва улар ҳозиргача мавжуд. Ва тарихдан маълумки, ҳеч қачон Марказий Осиёда миллатлараро низо ёки қонли уруш бўлмаган. Тўғри туркий уруғлар бирлашиши йўлида ҳаракатлар бўлган, лекин улар бу ҳаракат остида ҳеч қачон бир бирини қирмаган ва уларнинг асосий мақсади бирлашиш ҳамда ташқи душманга қарши туриш мақсади бўлган.

Нега энди, 1990 йилдан сўнг ўзбек қирғиз, қозоқ, туркман ёки тожик деб ажратиш тушунчаси пайдо бўлди? Буларнинг бари большевик раҳбарларининг сиёсий режаси маҳсули эканлиги яққол сезилади.

Нега энди 10 асрдан буён урушмаган тожик ва қирғиз ёки қирғиз ўзбек, ёки ўзбек қозоқ, туркман энди низолашиши керак? Мулоҳазани ўқувчи ҳукмига қолдирамиз… Аминманки, хулосаларнинг барчаси бизни бирлашишга ундайди…

Умуман олганда, Марказий Осиёни 5 та миллатга ажратиш 3-4 та большевик раҳбарнинг шахсий амбицияси ва хоҳиш истаклари холос. Бу орқали Маркзий Осиё элатларини бирлашишини олдини олишдан бошқа мақсад бўлмаган…

Шу сабаб, Марказий Осиё халқларини 5 та миллатга ажратиш эмас, балки уларнинг барчасини Ўғузия деб номлаш зарурдир…? Сиз нима деб ўйлайсиз?

            Тафаккур қилишда давом этамиз…!

Абдужамил Жумаев

12.06.22 йил

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг