AstraZeneca кузга қадар коронавируснинг янги вариантларига қаршилик кўрсата оладиган вакцина ишлаб чиқмоқчи

0
1026
Фото: Reuters

AstraZeneca ва Оксфорд университети шу йилнинг кузига қадар коронавируснинг янги вариантларига қарши вакциналарнинг янги авлодини ишлаб чиқишни мақсад қилмоқда.

AstraZeneca тадқиқотчиларининг раҳбари Мене Пангалоснинг айтишича, компания CОVID-19 нинг янги вариантларига қарши кураша оладиган вакцинани имкон борича тезроқ ишлаб чиқишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

“Айни пайтда қаттиқ ишлаяпмиз. Биз нафақат коронавирусга қарши янги вакцина авлодини яратиш яратиш, балки, ушбу вакцинанинг клиник синовларини ўтказишни ҳам муҳокама қилмоқдамиз. Шу йилнинг кузигача коронавируснинг янги вариантларига қарши вакцинани тайёр қилмоқчимиз” дейди Пангалос.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг