АҚШ Навальныйнинг заҳарлангани учун Россияга санксиялар жорий қилди.

0
816
Фото:(REUTERS)

2 март куни АҚШ Россияни ҳукумат мухолифатчиси Алексей Навальныйни заҳарлаганликда айблаб, унга нисбатан санксияларни жорий қилди. Бу санксиялар Жо Байден АҚШ президентлигига киришганидан бери Россияга қилинаётган энг катта қаршилик бўлди.

Ушбу янги санксиялар Россиянинг етти нафар юқори лавозимли амалдорларига ва 14 та ташкилотга нисбатан жорий қилинган бўлиб, чеклов жорий қилинган шахслар орасида Россия хавфсизлик хизмати раҳбари ҳам бор. Аммо, Трампдан фарқли ўлароқ Байден Россия президенти Владимир Путинга нисбатан чекловлар қўллашни тўхтатди.

“Разведка хизмати шуни ишонч билан тасдиқлай оладики, Россиянинг хавфсизлик хизмати Навальныйни заҳарлаш учун тақиқланган моддадан фойдаланган” дейди Оқ Уйнинг матбуот котиби Жен Псаки.

Шунингдек, АҚШ санксияларига тушганлар орасида ФСБ директори Александр Бортников, Кремлнинг ички сиёсат бошқармаси бошлиғи Андрей Ярин ва мудофаа вазирининг ўринбосарлари Алексей Криворучко ва Павел Поповлар ҳам мавжуд.

 Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг