АҚШ Конгреси Хитойнинг уйғур мусулмонларга қилган тазйиқини қоралади

0
1753
Manba: AFP

АҚШ Конгреси 3 декабрь куни Хитойнинг Шинжон вилояти (Шарқий Туркистон тахр.)даги мусулмонларга нисбатан оммавий ва шафқатсиз тазйиқ ўтказганини қоралаб, бу зулми учун Хитой ҳукуматига босим ўтказишга қаратилган қонунни қабул қилди.

Конгреснинг вакиллар палатаси “Уйғурларнинг инсон ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунни тасдиқлаш учун 407-1 ҳисобида овоз берди. Ушбу қонун 1 миллиондан ортиқ уйғурлар,  қозоқлар ва бошқа миллатга мансуб мусулмонларни “қайта тарбиялаш” лагерларида ушлаб турилишини қоралайди.  Улар бу ерда “сиёсий тарбия”,  калтаклаш ва оч қолиш,  шунингдек,  диний ҳамда тил эркинлигини инкор этиш каби қийноқларга солинмоқда.

«Хитой ҳукумати Шинжонда (Шарқий Туркистонда тахр.) уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликнинг этник ва маданий ўзига хослигини мунтазам равишда йўқ қилиш учун иш олиб бормоқда. Бугун Конгрес Хитойлик амалдорларни инсон ҳуқуқларининг қўпол ва доимий равишда бузилиши учун жавобгарликка тортишда яна бир муҳим қадам ташлади»,  деди ушбу қонунни қўллаб-қувватловчи сенатор Марко Рубио.

Maнба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг