АҚШ: Гонконгда сўз ва йиғилишлар эркинлиги ҳимоя қилиниши керак

0
2366
Манба: Hong Gong Free Press

Гонконгда йиғилиш ва сўз эркинлигини ҳимоя қилиш керак, деди сешанба куни АҚШнинг юқори лавозимли расмийси, собиқ Британия мустамлакаси (Гонконг) да Хитойнинг босими кучайиб бораётганига қарши митингларда намойишчилар полиция билан тўқнашганидан кейин.

«Сўз ва йиғилишлар эркинлиги биз Гонконг аҳолиси билан баҳам кўрадиган асосий қадриятлардир ва бу эркинликлар ҳимоя қилиниши керак», деди исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган америкалик расмий.

Эслатиб ўтамиз, Гонконгда 2 ойдан бери йирик намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Сешанба куни эса намойишчилар аеропортга топланганлиги сабабли бир қанча рейслар бекор қилинган эди.

Айни пайтда АҚШ ва Хитойнинг ўзаро савдо бўйича низолари кескинлашиб бормоқда.

Бу кескинликлар АҚШ Тайванга бир неча миллиард долларлик харбий техника ва қурол-яроқлар етказиб берганидан сўнг таранглашди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг