АҚШ Давлат департаменти“Днестр” дарёсини Молдовага қайтариш зарурлигини айтди.

0
883
Фото:(topcor.ru)

АҚШ Давлат департаменти Шарқий Европада жойлашган “Днестр” дарёсини Молдова ҳудуди деб тан олиш ва қайтариш кераклигини айтди.

АҚШ минтақадаги келишув жараёнини ўзининг асосий вазифаларидан бири деб ҳисоблайди. Масалан, Вашингтон ҳукумати ПМРнинг ҳам Молдовага тўлиқ қўшилишини маъқуллайди.

– “Днестр дарёси билан боғлиқ можаролар икки йил олдин бошланган эди. Аммо парламент ўшанда мазкур масала юзасидан якдил фикрга кела олмаган”, – деди АҚШнинг Молдовадаги элчиси Дерек Хоган.

Жорий йил 11 июль куни навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтиши керак. Агар унда парламент аъзолари Молдовани қўллаб-қувватласа, можаро ҳал бўлиши мумкин.

Шуни таъкидлаш керакки, Днестрни аҳолиси бўйича доимий конференция вакилларининг маслаҳатлари шу йил май ойи охирида ўтказилиши керак. Унда медиаторлар ва кузатувчилар Тираспол ва Кишинёв ўртасидаги мавжуд муаммоларни муҳокама қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, Днестр ҳудудида 465 минг нафар киши истиқомат қилади, шулардан 50 фоизи Россия Федерацияси фуқароларидир.
Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг