Афғонистондаги ҳаво ҳужумларида 45 киши ҳалок бўлди

0
1403
Фото: Rahmat Gul/AP

Афғонистон ҳукуматининг мамлакат шарқий ҳудудида амалга оширган ҳаво ҳужумларида 45 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида оддий фуқаролар ва Толибон жанчилари бор, дея хабар берди маҳаллий расмийлар 22 июль куни.

Ҳирот провинциясидаги Адраскан тумани ҳокими Али Аҳмад Фақир Ярнинг маълум қилишича, қурбонларнинг камида саккиз нафари оддий фуқаролар бўлган.

“Ҳукуматнинг хавфсизлик кучлари томонидан Кам Зиарат ҳудудида қилинган ҳаво ҳужумларида ҳозиргача қирқ беш киши ўлдирилди. Ўлганлар орасида Толибон жангарилари ҳам бор” дейди Али Аҳмад.

Лекин, қолган 37 нафар қурбоннинг нечтаси Толибон вакили ва яна нечтаси фуқаролар эканлигигига аниқлик киритилмади.

Толибоннинг матбуот котиби Қори Муҳаммад Юсуф Аҳмадининг ўз баёнотида айитишича, Ҳиротдаги олиб борилган иккита ҳаво ҳужумида 8 нафар фуқаро ўлди ва уларнинг яна 12 нафари жароҳатланди.

“Афғонистон ҳукуматининг бундай ҳужумлари яқинда қамоқдан озод қилиниб, урушларсиз нормал ҳаётни бошламоқчи бўлган Толибон вакилларини яна қўлларига қурол олишга мажбур қилади” дейди Юсуф Аҳмади.

Афғонистон мудофаа вазирлиги бу ҳужумларга изоҳ берар экан, ҳозирда мазкур ҳолатдан ҳалок бўлган фуқаролар бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганини айтди.

“Суриштирув натижалари оммага тақдим қилинади. Миллий Мудофаа ва Хавфсизлик кучлари одамлар ҳаёти ва уларнинг мулкини ҳимоя қилишга мажбурдирлар. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб Хавфсизлик кучлари барча имкониятларни ишга соладилар” дейилади вазирлик баёнотида.

Ҳозирда АҚШ Толибон билан февралда тузилган битимга биноан ўз армиясини Афғонистондан олиб чиқиб кетмоқда. АҚШ бу келишув орқали Толибон ва Афғонистон ҳукумати ўртасида тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар ўтказилишига йўл очмоқчи эди. Аммо, Толибон ва афғон ҳукумати ўртасидаги маҳбусларни алмашиш бўйича юзага келаётган келишмовчиликлар ва ҳарбий тўқнашувлар музокаларнинг бошланишига тўсқинлик қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг