Афғонистон мудофаа вазирлиги “Толибон” ҳаракатининг 300 дан зиёд жангариси йўқ қилингани ҳақида маълум қилди

0
755
Фото:ria.ru

Ўтган куни давомида Афғонистон ҳарбийлари “Толибон” ҳаракатининг 303 та жангарисини йўқ қилди, дейилади Афғонистон мудофаа вазирлиги тарқатган хабарда.

«Афғонистон армияси олиб борган ҳарбий амалётлар натижасида “Толибон”нинг уч юз уч нафар террорчиси ўлдирилди ва 125 нафари ярадор қилинди», – дейилади Афғонистон мудофаа вазирлигининг Twitter саҳифаси орқали тарқатган хабарида.

Хабарда келтирилишича, Афғонистон қуролли кучлари мамлакатнинг 16 та вилоятида, жумладан Қандаҳор, Хирот, Нимроз ва Гилмендда ҳарбий ҳаракатлар олиб борган.

Манба

(С.Раҳимов)

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг