Зирияб – Европада биринчи консерваторияни очган мусулмон

0
3068

Европанинг биринчи консерваторияси Андалусияда очилди, дея ёзади ОзанДилек.

Унинг ҳақиқий исми Абу ал-Ҳассан ибн Нафи бўлган Зирияб ўз даврининг ўзига хос нодир шахсдир – мусиқачи, қўшиқчи, шоир, кимёгар, астроном, дизайнер, географ ва ботаник.

Унинг келиб чиқиши ҳақида турли хил фаразлар мавжуд – уни араб, форс ҳам дейишади, баъзи маълумотларда унинг Африкадан келиб чиққани ҳақида айтилади. Бироқ, энг мақбул вариантига кўра, Зирияб курд эди. Унинг Зирияб тахаллуси – кичик қора қушнинг номи – мусиқачи қорамағизлиги туфайли шундай ном олган.

У 789 йил давомида Бағдодда туғилган, у замоннинг машҳур мусиқачиси Иброҳим ал-Мусулийдан таҳсил олган. Зирияб, халифа Ҳорун ал-Рашид томонидан ҳурматга сазовор бўлди ва бу унинг устози ўртасида рақобатни келтириб чиқарди ва натижада Зирияб Бағдодни тарк этишга мажбур бўлди. Мусиқачи кейинчалик Шимолий Африкада яшаган, кейин эса тақдир уни Андалусияга етаклаб келди, у ерда саройга тушиб, халифанинг назарига тушди.

Қурдобаъда Зиряб, ўз таълим тизимини яратди, яъни, Европада биринчи мусиқа мактабини очди. Консерваторияда, ўз услуби бўйича ўқувчиларга мусиқани ўргатган. Бундан ташқари, у мусиқа асбобларини такомиллаштириш билан шуғулланган. Шундай қилиб, у тўрт торли удга яна бир тор қўшиб қўйди, биринчи бўлиб ипак торларни ишлатиб, янги оҳангни яратди.

У, шунингдек, арслон ичакларидан тор иплар ясашга киришди. Бундан ташқари, ёғоч медиатор ўрнига, бургут қанотидан тайёрланган медиатор (чалгич) қўллашни бошлади – шу тариқа у овознинг оҳангини ўзгартиради ва ипларнинг ҳаётини узайтиради. Шундай қилиб, у янги мусиқа асбобини яратди.

Яхши мусиқий таълим олган Зирияб ўз ишида араб, форс ва ҳинд мотивларини бирлаштирди ва бу соҳада ислоҳотларни амалга оширди. Франциядан, Византиядан ва Европанинг бошқа кўплаб мамлакатларидан мусиқачилар Андалусияга келиб, ундан мусиқа илмини ўрганишди. Зирияб уларни ўзи яратган асбобни чалишни ўргатди ва тез орада у бутун Европада довруғ қозонди.

Манба: arap-kolay.blogspot.com

Дарҳақиқат, торларни яхшилаш орқали Зирияб гитара прототипини яратди – бу замонавий даврларнинг энг кенг тарқалган мусиқий воситасига айланган. Шарқ мусиқасини христиан Европанинг мусиқаси билан бирлаштириб, бугунги кунда Испанияга хос бўлиб қолган Андалусия мусиқаси -фламенконинг асосчиси бўлди. Микротонларнинг фламенкога ўтиши – Шарқ таъсири эканлигини инкор этиш мумкин эмас ва эҳтимол, бунга биринчи бор 800 йил муқаддам Зиреяб эришган бўлиб, бундай чалиш услубини у жорий этган эди.

Ахир, Андалусияда Зириябдан олдин мусиқий тизим бўлмаган эди. Бу ажойиб мусиқачи, шунингдек, араб алифбосидаги ҳарфлар асосида нота ўйлаб топди ва мусиқани ўргатиш усулларини ишлаб чиқди. Ўз мактабига имтиҳондан ўта олган талабаларнигина қабул қиларди. Замонлар ўтиб, Зириябнинг педагогик услублари дунёнинг кўплаб мусиқа мактабларида ўз фаолиятини ҳамон давом эттирмоқда.

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг