Жамол Қошиқчи ўлдирилган кундан бошлаб уч ой ўтди

0
1550

Саудиялик мухолифатдаги журналист ўлдирилиши мавзуси дунё ҳамжамиятининг кун тартибидан олиб ташланмаган, деб ёзмоқда Анадолу.

Саудиялик журналисти Жамол Қошиқчининг Истанбулдаги Саудия Арабистони консуллигида содир этилган шафқатсиз қатлиомидан сўнг уч ой ўтди.

2018 йил 2 октябрда Истанбулда ўз мамлакатининг элчихонасига никоҳи билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш учун ташриф буюрган, араб дунёсидаги энг машҳур журналистлардан бири Жамол Қошиқчининг суиқасди масаласи дунё ҳамжамияти кун тартибида сақланиб қолмоқда.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва жаҳон ҳамжамиятининг реакциясидан сўнг, воқеа содир бўлганидан 18 кун ўтгач, Ар-Риёд Қошиқчининг подшоҳлик консуллиги биносида ўлдирилганлигини тан олишга мажбур бўлди. Шу билан бирга, Саудия Арабистони Қошиқчи жасадининг қаердалиги ҳақида маълумотни ҳали-хануз берганича йўқ.

Саудия журналистининг ўлдирилиши бўйича тергов доирасида Истанбул яқинидаги Белград ўрмонида тергов ишлари олиб борилди, Саудия консуллиги бошлиғи ва консулнинг бошлиғи турар жойи текширилди.

Истанбул прокуратураси Саудия Арабистони Бош разведкаси бошлиғининг собиқ муовини Аҳмад ал-Асири ҳамда валиаҳд шаҳзоданинг собиқ маслаҳатчиси Сауд ал-Қаҳтонийнинг ҳибсга олиниши ҳақидаги қарорни эълон қилди.

Ўша пайтлардаги Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган Одил Жубайр, Ар- Риёднинг жиноятчиларни Туркияга топширишни рад этганлиги хақидаги баёнотни берган эди.

Бунга жавобан Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоглу, Анқара халқаро текширув ўтказиш ташаббусини илгари суришга тайёр эканилигини маълум қилди.

«Анқара Саудия ташқи ишлар вазири Одил Жубайрнинг, Қошиқчи қотилига алоқадор шахсларни экстрадиция қилиш бўйича Туркиянинг талабига берган жавобидан ҳафсаласи пир бўлди. Шу билан бирга, журналист қотилларини бериш – бу Ар-Риёдга жаҳон ҳамжамиятига жиноятнинг барча тафсилотларини ошкор этишга тайёр эканликларини намойиш этиш учун яхши имконият «, деди Туркиянинг Президент маъмурияти Алоқалар бўйича бошқармаси бошлиғи Фаҳреддин Алтун.

Ўша пайтда, Саудия Арабистони Бош прокуратураси вакили Шелан эш-Шелан Саудиялик журналистни ўлдиришда айбланган беш нафар айбдорни қатл қилишни талаб қилди ва Қошиқчи ўлдириши ҳақидаги буйруқни Саудия Арабистони Бош разведка хизмати бошлиғи ўринбосари Аҳмад ал-Асири берганлигини айтган эди.

Washington Post билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келган саудиялик таниқли журналист Жамол Қошиқчи Истанбулдаги Саудия Арабистони Бош консулхонаси биносида 2018 йил 2 октябрда ўлдирилган.

Тергов натижаларига кўра, Бош прокуратура журналист режали қотиллик қурбони бўлган деган хулосага келган. Қошиқчи элчихона биносига кирганидан сўнг, дарҳол бўғиб ўлдирилган. Қотилликдан кейин Қошиқчи танаси парчаланиб, йўқ қилинган.

Туркия, Қошиқчи ишини Истанбул судида кўриб чиқишни ташкил қилиш ва Ар-Риёддан журналистни ўлдиришда иштирок этганларни экстрадиция қилишни сўраб келади.

Қошиқчининг ўлдирилиши, ўтган йилги кун тартибидаги асосий халқаро масалалардан бири бўлди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг