Жамоа сардорлигидан айрилган Погба “Қизил иблислар”ни тарк этмоқчи

0
1656

МАНЧEСТEР (Turon24) – Манчестер Юнайтед бош мураббийи франциялик футболчи Поль Погбани жамоа сардорлигидан маҳрум этганидан сўнг 25 ёшли ярим ҳимоячи жамоадан кетиш ниятида эканлигини билдирди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар қилади.

Моуриньо АПЛ доирасидаги Вулверҳемптонга қарши учрашув олдидан жамоа автобусида шогирдларига кўрсатма бераётган вақтда, Поль Погба бунга эътибор қилмай, ўриндиқда баланд овозда қўшиқ эшитиб ўтирган. Бу жамоадошлари ва мураббийнинг ғазабини келтирган. Олд Траффорд стадионида ўтган учрашувда эса “Қизил иблислар” муҳим очколарни йўқотишган.

Олдинроқ Погба Бернлига қарши сафар учрашувининг танаффуси пайтида стадионни шахсий автомобилида тарк этиб, Франция терма жамоаси йиғинига қўшилиш учун аэропортга йўл олгани ҳам Моуриньога хуш келмаган эди.

Каталониянинг Барселона жамоаси Погба ва Моуриньо ўртасидаги зиддиятлар тобора кескинлашиб бораётганидан фойдаланиб қолиш ниятида. “Кўканорранглилар” қишки трансферлар оралиғида МЮ хавбекини қўлга киритмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Эслатиб ўтамиз, Манчестер Юнайтед кеча Англия қуйи дивизиони вакили Фрэнк Лэмпард мураббийлигидаги Дерби Каунти жамоасига мағлуб бўлиб, Англия лигаси кубогини тарк этди.
 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг