Расмийларнинг айтишича, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг махфий сув ости микрофонлари бир неча кун олдин “Титан” субмаринаси ҳалокатини қайд этган.
АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида, АҚШ ҳарбий-денгиз флоти OceanGate Expeditions сув ости кемаси якшанба куни ғойиб бўлганидан сўнг, унинг бирон бир белгисини қидириш учун ўта махфий акустик аниқлаш тизимидан фойдаланган.
Бу хабар, расмийларнинг сув ости аппарати шўнғиган пайтида портлаб кетган ва унинг бортидаги беш нафар киши ҳам ҳалок бўлган, дея берилган баёнотдан сўнг пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “Титан” бортида OceanGate Expeditions асосчиси ва бош директори Стоктон Раш, британиялик миллиардер Хемиш Хардинг, машҳур француз ғаввос Пол-Анри Наргол, покистонлик тадбиркор Шаҳзода Довуд ва унинг 19 ёшли ўғли Сулаймон бўлган.