Японияда тож кийдириш маросимига тайёргарлик кетмоқда

0
1463
Фото: arabnews.com

Дунёдаги энг қадимий монархия ҳисобланмиш Япония бу йил бошида император Акихитонинг тарихий истъефосига гувоҳ бўлди.

У яқин 200 йил ичида императорлик тахтини ўз ихтиёрига кўра тарк этган биринчи ҳукмдор бўлди. Ундан кейин мамлакатни унинг 59 ёшли ўғли Нарухито бошқаради.

22 октябрь куни тож кийдириш маросими бўлиб ўтади. Ушбу йирик тадбирда дунёнинг 195 мамлакатидан амалдорлар ва давлат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Бу маросим янги императорни таништиришга қаратилган. У кўп йиллик тарихга эга бўлган анъанавий маросимлар асосида ўтказилади.

Император Саройининг бош залида бўлиб ўтадиган тож кийдириш маросими тахминан 30 дақиқа давом этади.

Нарухито бу куни ота-боболарнинг зиёратгоҳларига ташриф буюради ҳамда у ўзи билан отасидан мерос бўлиб ўтган муқаддас қилични ҳам ёнида олиб боради.

Япония жамоатчилиги олдида Бош вазир Шинзо Абе янги императорни қутлайди ҳамда жамоатчилик билан бирга императорга узоқ умр тилайдилар.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг