Японияда кучли кўчки оқибатида 20 киши жароҳат олди

0
900
Фото:yandex.ru

Япониянинг Амами шаҳрида кўчки оқибатида камида 20 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, кўчки тинимсиз ёғган ёмғирлар туфайли содир бўлган, шунингдек ўнга яқин уй вайрон бўлган. Қутқарувчилар қидирув ишларини бошлаган.

Сидзуока префектураси маъмурияти ёрдам учун Япония ўзини ўзи ҳимоя қилиш кучларига мурожаат қилган. Дарёларнинг кўтарилиши сабабли пойтахт жанубидаги Канагава префектурасида расмийлар тарихда биринчи марта таҳдиднинг энг юқори даражасини эълон қилган ва аҳолини эвакуация қилишга чақирган.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, уч кун ичида Сидзуокада тахминан 550 миллиметр, Канагавада эса 780 миллиметр ёғингарчилик ёғган.

28 май куни Японияга тегишли “Byakko” юк кемаси ва Маршалл ороллари байроғини кўтарган “Ulsan Pioneer” танкери Япония қирғоқлари яқинида тўқнашиб кетганди.

 Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг