Япония Бош Вазири Абе Эрон раҳбари билан учрашмоқчи

0
2067
Фото: Nikkei Asian Review

Сешанба куни Япония Бош вазири Шинзо Абе Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашишини маълум қилди. Унда ҳафта охири Саудиянинг нефт заводларига қилинган ҳужумлардан сўнг, Яқин Шарқда минтақадаги вазият муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Абе ҳукмрон Либерал-демократик партияси аъзолари билан учрашувда Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеяси доирасида Руҳоний билан учрашиш ниятини айтди,  деб хабар беради NHK.

Абе БМТ сессиясидан кейин Белгияга жўнаб кетиши ва Европа комиссияси президенти Жан-Клод Юнкер билан учрашишини ҳам айтиб ўтди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг