Сешанба кунга келиб Янги Зеландияда қаторасига иккинчи кун коронавирус ҳолатлари қайд этилмади.
Бош вазир Якинда Ардерн Австралия билан икки мамлакат ўртасидаги саёҳат бўйича музокаралар олиб борди. Унинг натижаси бугун кечқурун эълон қилинади.
Ардерн сешанба куни Австралиядаги Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида қатнашди ва қўшни давлатлар ўз чегараларини қайта очиш масаласини муҳокама қилишди. Бу икки давлат коронавирусга қарши курашда муваффақият қозонишмоқда.
Маълумот учун, Янги Зеландияда ҳозиргача 1486 кишида коронавирус аниқланган ва уларнинг 1302 нафари тузалган. Бу мамлакатда CОVID-19 туфайли 20 киши вафот этган бўлиб, айни пайтда мавжуд касаллар сони 164 кишини ташкил қилмоқда.