“Янги махлуқ”: Британча коронавирус Филиппинга ҳам етиб борди

0
1193
Фото: REUTERS/Eloisa Lopez

14 январь куни Филиппинда коронавируснинг британча вариантини юқтириб олган илк одам аниқланди. Шундан кейин мамлакат президенти Родриго Дутерте аҳолини “янги маҳлуқдан” эҳтиёт бўлишга чақирди.

Филиппин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Қуезон шаҳрида яшовчи 29 ёшли фуқарода коронавируснинг Британияда кенг тарқалган тури аниқланди. У 27 декабрь куни хизмат сафари билан Дубайга кетган ва у ерда топширган тести манфий бўлган. Мазкур фуқаро 7 январь куни Дубайдан Филиппинга қайтган ва айнан шу ерда олинган тест мазкур шахсда CОVID-19 мавжудлигини тасдиқлаган.

“Яна янги махлуқ пайдо бўлди. Мен яратгандан коронавируснинг ушбу тури олдингисидан хавфли бўлмаслигини сўрайман” дейди Дутерте.

Дутерте коронавируснинг ушбу варианти мамлакат бўйлаб кенг тарқалишининг олдини олиш учун касалланган шахс билан яқин алоқада бўлган фуқароларнинг эҳтиёт бўлиши ва ўзларининг манфаати учун бу ҳақда хабар бериши кераклигини айтди.

“Коронавирус занжирини аниқлаш учун у билан алоқада бўлган одамларни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга” дейди Дутерте.

Аввалроқ, Филиппин ҳукумати коронавируснинг британча варианти мамлакатга кириб келмаслиги учун 30 дан ортиқ мамлакатлар билан авиарейсларни тўхтатиб қўйганди. Аммо, ушбу давлатлар орасида БАА бўлмаган. Чунки, БАА ўз ҳудудида коронавируснинг британча тури аниқлангани ҳақида хабар бермаган.

«Энди бизда, уларда коронавируснинг Буюк Британияда аниқланган тури мавжуд, дейиш учун далиллар бор. Биз бу ҳақда уларга аллақачон хабар бердик” дейди Соғлиқни сақлаш вазири Франсиско Дюк.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг