Яна бир давлат раҳбари коронавирусга чалинди

0
1718
manba: Voice of America

Гондурас президенти Ҳуан Орландо Ҳернандезга коронавирус ташхиси қўйилди.Энди у ёрдамчиларининг кўмагида масофадан туриб иш олиб боради. Бу ҳақда президентниг ўзи 16 июнь куни маълум қилган.

“Мамлакат президенти ва масъулиятли фуқаро сифатида шуни маълум қилмоқчиманки,ўтган ҳафта охиридан бошлаб ўзимни ёмон ҳис қила бошладим.Бугун менга COVID-19 ташхисини қўйишди. Шифокорлар менга дам олишни тавсия қилишди. Лекин мен ёрдамчиларим орқали масофадан ишлашни давом эттираман”, деган, Ҳернандез ўзининг телевидения орқали қилган нутқида.

Ҳернандезда коронавируснинг унча хавфли бўлмаган аломатлари борлиги маълум бўлган ва ҳозирда у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Унинг аёли Ана Гарсиа Де Ҳернандез ва яна икки ёрдамчисида ҳам коронавирус борлиги аниқланган. Айни пайтда улар ҳам даволанмоқда.

Гондурасда ҳозиргача 9656 киши коронавирус билан касалланган ва 330 киши вафот этган.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг