Ямандаги Ҳусий ҳаракати ҳарбий парадга қарата ҳужум уюштириди. Қурбонлар бор. (видео)

0
2170
Манба: Reuters/Аскарлар 2019 йил 1 августда Яманнинг Аден шаҳрида ҳарбий парадда ракета ҳужумидан сўнг ярадорларни олиб кетишмоқда. / Фаваз Салман

Яманнинг Аден шаҳрида Ҳусийларнинг ҳужуми оқибатида 30 дан ошиқ ҳалок бўлди, Саудия Эронни айбламоқда, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Пайшанба куни Ямандаги Ҳусий ҳаракати Адендаги ҳарбий парад пайтида ракеталар ва учувчисиз зарбаларни амалга оширди. Бу ерда Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий гуруҳ жойлашган.

Ҳужум оқибатида 36 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Яман Ички ишлар вазирлигига таяниб Reuters.

Reuters гувоҳининг айтишича, ҳужумдан ташқари портлаш ҳам бўлган.

Портлаш Яман хавфсизлик кучларига тегишли ҳарбий лагерда бўлган. Лагердаги портлашда ҳарбий қомондон ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Яман Бош вазири Маин Абдулмалик Саид ва Саудия Арабистонининг Ямандаги элчиси пайшанба куни полиция парад пайти ҳужум ва алоҳида портлаш учун Эронни айблади.

Ички ишлар вазирлиги баёнотига кўра, 13 полиция ходими ўлдирилган яна бир ҳужум учун ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг