Ямандаги қамоқхонага қилинган ҳаво ҳужуми қурбонлари сони 156 кишига етди

0
2416
Манба: France 24

Саудия Арабистони ҳаво кучларининг Ямандаги қамоқхонага қилган зарбаси қурбонлари сони 156 кишига етди. Бу хақида «Anadolu Agancy» хабар бермокда.

Ҳодиса жорий йилнинг 1 сентябрь, якшанба куни мамлакат жануби-ғарбий қисмида содир бўлган.

БМТнинг Ямандаги махсус вакили Мартин Гриффиц расмий Ар-Риёднинг ушбу хатти-ҳаракатини қоралаб, воқеани фожеа, деб атади.

Эслатиб ўтамиз, Яманда фуқаролар уруши 2014 йилдан бери давом этмоқда. 2015 йилда Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси можарога аралашиб, зўравонликни кучайтирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг