Яманнинг қонуний ҳукуматини тиклаш учун курашаётган Араб коалицияси бу мамлакатда 9 апрелдан бошлаб кучга кирган икки ҳафталик сулҳни эълон қилганди.
Аммо, Араб коалициясининг жума кунги хабарларига кўра, уларга қарши тараф бўлган Ҳусийлар сулҳга амал қилишмади ва охирги 24 соат ичида 114 марта ўқ узишди.
Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция сулҳга амал қилаётганини ва БМТнинг Ямандаги махсус вакили Мартин Гриффицнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини айтган. Коалициянинг қўшимча қилишича, у урушдан тийилиб турибди, лекин ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам сақлаб қолмоқда.