Хитойнинг сунъий интеллект компанияси Appleдан 1.4 миллиард талаб қилмоқда

0
1068
Фото: AFP

Хитойнинг “Shanghay Zizen” номли (Xiao-i номи билан ҳам машҳур) сунъий интеллект компанияси Apple компаниясига қарши судга даъво қилди. Apple Хитой компаниясининг патентларига тажовуз қилганликда айбланмоқда.

Xiao-i ўзига етказилган зарар учун Appleдан 1.4 миллиард доллар миқдорида компенсация тўлашни ва компаниянинг патентига хавф туғдирувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш, сотиш ва импорт қилишни тўхтатишни талаб қилмоқда.

Xiao-i-ининг даъволарига кўра, Apple-нинг Сири деб номланган овозни аниқлаш технологияси Xiao-i 2004 йилда олиш учун мурожаат қилган патентга таҳдид солмоқда. Xiao-i бу патентни 2009 йилда қўлга киритган.
Apple ҳали бу даъволарга изоҳ берганича йўқ.

Xiao-i нинг ушбу даъволари бу икки компания ўртасида деярли ўн йилдан бери давом этиб келаётган можаронинг давоми бўлди. Xiao-i илк бор 2012 йилда Apple-ни овозни аниқлаш технологияси борасида патентни бузишда айблаганди. Лекин, ўша йилнинг июль ойида Хитой Халқ Олий Суди ишни Apple фойдасига ҳал қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг