Хитойда оилаларга учта фарзанд кўришга рухсат берилди. Сабаб эса…

0
907
Фото:www.bbc.com

Хитой ҳукумати давлат бюджети ва пенсия таъминотидаги харажатларни камайтириш мақсадида оилаларга уч фарзанд кўришга рухсат беришга қарор қилди. Бу ҳақда BBC хабар қилмоқда.

Хитой ҳукумати давлат бюджети ва пенсия таъминотидаги харажатларни камайтириш мақсадида оилаларга уч фарзанд кўришга рухсат беришга қарор қилди. Бу ҳақда BBC хабар қилмоқда.

Аввалроқ, Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюросининг ўтказган йиғилишидан сўнг, мамлакат ҳокимияти органлари мамлакатдаги туғилишни назорат қилиш сиёсатини енгиллатиш мақсадида, жуфтликларнинг учинчи фарзанд кўришига рухсат бериши тўғрисида баёнотининг хабари берилганди.

“Хитой аҳолисини рўйхатга олиш маълумотномасининг сўнгги таҳририга кўра, аҳолининг ёш таркибида кексаларнинг сони кўпайиб бормоқда. Бу кетишда 2050 йилга келиб аҳоли ўсиш коэффициентида кекса одамларнинг улуши умумий аҳолининг учдан бир қисмини ташкил этади.

Натижада кексаларнинг барчаси пенсия билан таъминланиши, ижтимоий таъминотда бўлиши мамлакат бюджетига катта харажатга тушиб ўзининг салбий таъсирини келтириб чиқаради.”

Хитой ҳукумати берган ечимга кўра, аҳолига кўпроқ фарзанд кўришга рухсат берилиши керак, шундагина ёшларнинг бир мунча вақт ўтгач меҳнатга лаёқатли ёшга кириши билан иш жойларини таъминлашлари билан давлатга ҳам фойдаси тегишни бошлайди” – келтирилади хабарда.

Таъкидланишича, меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолининг танқислиги муаммоси мамлакат ҳудудида анчдан бери мавжуд бўлиб, 10-15 йил ичида бу танқислик янада оғирлашиб бормоқда. “Шунинг учун “битта оилага битта фарзанд” чекловидан чиқиб мазкур қарорни қабул қилиш вақти келди.” – қўшимча қилинади хабарда.

Маълумот ўрнида, Хитой аҳолисининг демографик коэффициентининг ўсиб бориши 1949 йилдан ХХ асрнинг охирига тўғри келади, жумладан ўша пайтда мамлакат бўйлаб ўлим даражасининг ортиши ва аҳолининг тез кўпайиш даражаси бирдан туғилишиниг камайгани ҳамда ўлим коеффициентининг пастлиги билан ифодаланади.

Демограф мутахассисларнинг айтишича, Хитойнинг «ҳаёт йўли» 1,6 миллиард кишилик аҳолининг чегараси бўлиб, мазкур рақам мамлакатнинг табиий бойликларини аҳоли сони билан таъминловчи рақам дея эътироф этиб келишган.

Шу муносабат билан, XXI асрнинг ўрталарида аҳолини нормал ҳолатдаги ўсиш суръатига эришиш учун 1,4-1,5 млрд сонли аҳоли учун «Бир оила учун битта бола» сиёсати йўлга қўйилганди. Лекин маълум бўлишича, аҳоли сонининг ўсиши жуда сустлашиб боради. Айниқса, кекса ёшдаги аҳолининг кўпайгани мамлакатнинг ривожланиши учун салбий таъсирини кўрсатади.

Ҳозирги кексаларнинг асосий қисми 1950 йилларнинг туғилиш коеффитциентидан келиб чиққан. «Бир оила учун битта бола» сиёсатининг йўлга қўйилиши билан ёшларнинг сони анча камайишига, аҳоли ўртасидаги гендер мувозанатнинг бузилишига ва бошқа демографик муаммоларга олиб келишни бошлаган.

Бу каби ўзгаришларни сезган расмийлар 2013 йилдаёқ қарор таъсирини камайтиришга киришишади. Жумладан, эр-хотинларга иккинчи фарзанд кўришга рухсат берила бошлайди. Бироқ, аҳоли сонининг ортиб кетишини тартибга солиш мақсадида «битта оила учун битта бола» сиёсатидан воз кечилиши аҳолининг барқарор ўсишига олиб келмайди.

Бироқ мутахассисларнинг сўзларига кўра, кўрилаётган чоралар ҳали етарли даражада эмас. Хитой ҳукумати ҳар йили 11-12 миллион янги иш ўринлари билан таъминласада, иқтисодиётни лаёқатли ишчи кучи билан таъминлаш асосий муаммо бўлиб қолмоқда.

Бундан ташқари, Хитойдаги ҳамма оилалар ҳам озиқ-овқат, уй-жой, соғлиқни сақлаш, кийим-кечак ва бошқа кўп муносабатларнинг нархи кўтарилаётгани туфайли бошқа фарзанд кўришни истамайди.

Бундай вазиятни инобатга олган ХХР маъмурияти, оилаларни учинчи фарзандни дунёга келтириши учун турли хил имтиёзлар, болалар учун нафақалар, ўқув қўлланмалари ёрдамида рағбатлантиришга киришмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг