Хитой қуёшни кузатадиган биринчи сунъий йўлдошини учирди

0
547
Фото:ria.ru

Хитойнинг биринчи қуёш кузатув йўлдоши Тайюань космодромидан муваффақиятли учирилди. Бу ҳақда Хитой миллий космик маъмурияти хабар берди.

Маълум қилинишича, Хитойда «қуёш тадқиқотлари даври» ни очган қурилма биринчи марта H-Alpha диапазонида қуёшнинг тўлиқ тасвирини олади.

Сунъий йўлдошнинг оғирлиги 550 килограмм экани айтилмоқда. У, шунингдек, уч йил қуёш синхрон орбитасида ишлайди.

Маълумот ўрнида, ушбу сунъий йўлдош номи Хитой мифологиясидан олинган бўлиб, олов худоси шарафига «Чжужун» деб аталган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг