Хитой коронавирус тарқалиши қандай содир бўлганлиги ва унинг олдини олиш мумкинмиди, деган саволларга жавоб беришига тўғри келади, деди пайшанба куни Буюк Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб.
«Ҳозирги инқироздан сўнг чуқур мулоҳаза қилишимиз керак. Шу жумладан, вируснинг тарқалиши бўйича илм-фан текширувлар олиб бориши керак» деди Рааб. Унинг қўшимча қилишича, мазкур пандемия халқаро ҳамкорликнинг аҳамиятини кўрсатди.
Рааб келажакда Хитой билан «ҳисоблашиш» ҳақидаги саволга жавоб берар экан шундай деди: «Шубҳасиз, биз бу инқироздан кейин одатдагидек иқтисодга эга бўлолмаймиз. Биз бу пандемия қандай пайдо бўлганлиги ва қандай қилиб унинг олдини олиш мумкинлиги тўғрисида оғир саволларни беришимиз шарт”.