Хитой компаниялари Озарбайжоннинг озод қилинган ҳудудларида олиб борилган тиклаш ишларида фаол иштирок этмоқда.
Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев «Жанубий Кавказ – минтақавий ривожланиш ва ҳамкорлик истиқболлари» мавзусидаги видеоконференция шаклида Халқаро Низомий Ганжавий томонидан ташкил этилган муҳокамалар пайтида айтиб ўтди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, транспорт соҳасида Хитой билан ҳамкорлик қилиш учун кенг имкониятлар мавжуд.
“Хитой компаниялари Озарбайжоннинг энергетика соҳасига сармоя киритмоқда. Шунингдек, ХХРда Озарбайжон Республикасининг савдо ваколатхонаси мавжуд », – дея қўшимча қилди Илҳом Алиев.
Унинг таъкидлашича, Озарбайжон ва Хитой ўртасида жуда яхши муносабатлар мавжуд.