Хитой ҳукумати монополия қоидаларини бузгани учун Alibaba компаниясига 2.75 миллиард доллар миқдорида жарима солди.

0
732
Фото:(REUTERS)

Хитой ҳукумати мамлакатдаги онлайн савдонинг гиганти бўлган Alibaba Group Holding Ltdни 18 миллиард юан миқдорида жаримага тортди. Бу Alibabaнинг 2019 йилда кўрган даромадининг тахминан 4 фоизини ташкил қилади. Компания антимонополия қоидаларини бузганликда ва бозордаги доминантлик позициясини суиистеъмол қилганликда айбланган.

Alibabaнинг асосчиси миллиардер Жек Ма ўтган йилнинг октябр ойида Хитой бошқарув тизимини танқид қилганидан кейин ҳукумат унга қарши босимлар уюштира бошлади. Декабр ойи охирида Хитойнинг бозорни тартибга солиш маъмурияти Alibaba компаниясида ишончсизлик текшируви бошлаганини эълон қилди. Бундан аввал ҳукумат Alibabaнинг онлайн-молия соҳаси бўлган Ant Groupнинг 37 миллиард долларлик лойиҳасини тўхтатиб қўйилганди.

Бозорни тартибга солиш маъмуриятининг 10 апрел куни берган хабарларига кўра, олиб борилган суриштирувларда Alibabaкомпанияси ўз савдогарларининг бошқа электрон савдо платформаларидан фойдаланишига йўл қўймаслик орқали 2015 йилдан буён «бозор ҳукмронлигини суиистеъмол қилгани» ни аниқланди. Ушбу ҳолат товарларнинг бозорда эркин айланишига тўсқинлик қилади ва шунинг учун Хитойнинг монополияга қарши қонунларини бузади.

Alibabaкомпанияси ҳукуматнинг ушбу жарима ҳақидаги қарорини муҳокама қилиш учун 12 апрел куни конференсия ўтказишини маълум қилган.

«Ушбу жариманинг солиниши муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеа бўлди. У интернет-платформалардаги монополияга қарши қонунлар амалга оширилишида янги давр бошланганини кўрсатади » деб ёзган Давлат кенгашининг ишончсизлик бўйича қўмитаси аъзоси ва Хитой Сиёсатшунослик ва Қонун университети профессори Чи Жианзҳонг.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг