Хитойнинг Xiaomi компанияси дунёдаги энг кучли янги Black Shark 2 Pro ўйин смартфонини тақдим этди, деб хабар беради GizChina.
Қурилма саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 855 Plus протсессори, соатига тезлиги 2,96 ГГц ва 12 Гб тезкор хотирага эга, ички хотира ҳажми эса конфигурацияга қараб 128 ва 256 Гб га етади.
Янгилик қурилма шунингдек, диагонали 6,39 дюйм, аниқлиги 2340х1080 пиксел ва жавоб тезлиги 34,7 миллисекундга тенг АМОЛЕД дисплейга, шунингдек, бармоқ изи сканерига эга.
Смартфоннинг асосий камераси иккита модул билан тақдим этилади 48 + 12 мегапикселли, шунингдек, олдинги камера 20 мегапикселга эга. Батарея қуввати 4000 мА / соатни ташкил этиб, тез зарядлаш функтсиясини хам бор. Янгиликнинг ўзига хос хусусияти – модернизатсия қилинган суюқ совутиш тизими.
Смартфонга дисплейнинг милтиллашини бартараф этувчи, шунингдек, экрандаги босиш кучи учун жавоб берадиган Magic Press 2.0 технологияси қўшилган. Смартфон Android 9.0 Pie оператсион тизимида ишлайди.
Янги смартфон сотуви 2-августдан бошланади. Ички хотираси 128 Гб бўлган моделни 435 долларга, 256 Гб хотирали конфигурацияни эса 508 долларга сотиб олиш мумкин.