“Сиз вирусни енгиш учун коронабургерни истеъмол қилишингиз керак”-бу Вьетнам пойтахтида яшил рангли коронабургерларни сотиш билан одамларнинг руҳиятини кўтаришга уринаётган ханойлик ошпазнинг фикри.
Глобал пандемия тарқалган айни пайтда бош ошпаз Хоанг Тунг ва унинг жамоаси юзида табассум билан коронавируснинг микроскопик шаклидаги бургерларни тайёрламоқдалар. Хамирдан ясалган ушбу яшил пироглар «тожлар» билан қопланган.
«Бизда бир ҳазил бор, агар бирор нарсадан қўрқсангиз, уни истеъмол қилишингиз керак. Шунинг учун вирус шаклидаги бургерни еганингиздан кейин коронавирус қўрқинчли бўлмайди. Бундай фикрлаш ушбу пандемия пайтида одамларга қувонч бахш этади » дейди Тунг.
Ханой ва Хо Чи Мин шаҳри ҳокимиятлари барча муҳим бўлмаган корхоналарни ёпишни буюрдилар, аммо баъзи озиқ-овқат дўконлари, шу жумладан Тунгнинг дўкони ҳали ҳам очиқ.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Вьетнамда ҳозиргача 148 одамда вирус борлиги аниқланган. Лекин ҳеч ким вирус сабабли вафот этмаган.