Владимир Путин Саудия Арабистонига давлат ташрифи билан борди

0
2012
Фото: РИА Новости

Бугун, 14 октабрь куни Россия Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Саудия Арабистонига келди.

Расмий маълумотларга кўра, Риёзда Россия президенти ва Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдил Азиз ас Сауд ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Томонлар нефт нархини барқарорлаштириш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш, Сурия ва Форс кўрфази минтақасидаги вазиятни, шунингдек, Фаластин-Исроил муносабатларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қиладилар.

Бундан ташқари, ташриф Владимир Путиннинг Россия-Саудия иқтисодий кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этишини ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан ҳам учрашув назарда тутилган.

Ташриф якунлари бўйича идоралараро ва тижорий шартномаларни ўз ичига олган икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, бу Россия президенти Владимир Путиннинг Саудия Арабистонига сўнгги 12 йил ичидаги биринчи ташрифи ҳисобланади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг