Россия президентининг айтишича, Алексей Навальний сиёсий фаолияти учун эмас, балки жиноятлари, шу жумладан Россиядаги хорижий тадбиркорларга қарши бўлгани учун қамоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
«Сиз айтган судланувчиларга келсак, улар сиёсий фаолият учун эмас, балки жиноятлари, шу жумладан Россияда ишлаётган чет эллик тадбиркорларга нисбатан қилган ишлари учун қамоқхонада. Қолаверса, улар қонун бузганликлари учун бир неча бор кечирилган. Буни такрор содир этавергач қачондир жиддий оқибатларга олиб келиши керак эди», – дейди Путин.
Давлат раҳбари, шунингдек, сиёсий фаолият орқали ўзини ҳимоя қилиш билан бирга, иқтисодий афзалликларга эришиш учун, жамиятнинг ишончини суиистеъмол қилмаслик керак, деган фикрни билдирди.