Венгрия декабрь ойидан бошлаб Россияда ишлаб чиқарилган коронавирус вакцинасини оз миқдорда импорт қилишни бошлайди. Венгрия, аввало, рус вакцинасини синовдан ўтказади ва шундан кейин унга лицензия беради. Бу ҳақда пайшнба куни Венгрия Ташқи ишлар вазири Питер Сзижжарто Фейсбук орқали хабар қилди.
Венгрия январнинг охиридан бошлаб Россиядан вакцина сотиб олиш ҳажмини оширади. Кейинчалик, Венгриядаги компания ҳам ушбу вакцинани ишлаб чиқариш йўлга қўяди.
Эслатиб ўтамиз, Россия август ойида ўзининг “Sputnik V ” вакцинасига лицензия берганди. Бу билан Россия коронавирусга қарши илк вакцинани рўйхатдан ўтказган дастлабки мамлакатга айланди. Шунингдек, айни пайтда дунё бўйлаб бир неча компаниялар вакцина синовларининг сўнгги босқичига етиб келишган. Аммо, ЖССТ ҳали ҳеч қайси вакцинанинг тўлиқ тайёр бўлгани ва уни кенг оммага тақдим қилиш мумкинлигини маълум қилгани йўқ.