Венесуелада ҳукуматни «электромагнит ҳужуми»да айблашмоқда

0
1883
Манба: tasnimnews.com

Венесуела Ахборот вазири Хорхе Родригеснинг таъкидлашича, душанба куни ҳеч қандай далиллар келтирилмасдан электр таъминотининг узиб қўйилиши «электромагнит ҳужум»ни юзага келишига сабаб бўлди. Бу ҳақида Arab News хабар бермоқда.

Reuters гувоҳлари ва ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, душанба куни Венесуеладаги 23 штатнинг ярмидан кўпи электр қувватидан узиб қўйилган. Бу эса ҳукуматнинг «электромагнит ҳужум»и деб қаралмоқда.

Бу март ойидан бери пойтахт Каракасни ҳам ўз ичига олган биринчи блекаут бўлиб, ҳукумат бунда оппозицияни ва АҚШни бир қатор блекаутлар қилганликда айбламоқда. Эслатиб ўтамиз, миллионлаб одамлар сув ва телекоммуникациясиз қолдирилган.

Узилишлар иқтисодий тангликни кучайтирди, бу эса иқтисодиёт ҳажмини икки баравар камайтирди.

Венесуела Ахборот вазири Хорхе Родригеснинг таъкидлашича, душанба куни электр таъминотидаги узилишлар содир бўлган. Унинг сўзларига кўра, расмийлар хизматни тиклаш жараёнида.

Венесуеланинг миллий энергия тизимлари кўп йиллар давомида eтарли бўлмаган инвестициялар ва техник хизматлардан сўнг ишдан чиққан, дейди мухолифат ва ҳукумат экспертлари.

«Бу узилишлар ҳаддан ташқари кўп. Мен шаҳарнинг шарқий қисмида яшайман ва у ерда чироқ ҳар куни ўчади. Бу кундан кунга ёмонлашмоқда «, дейди 51 ёшли Каракасда яшовчи Бернардин Гуерра.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг