Вазнсизлик холатида эркак манийси (сперма) тўлиқ тириклик функциясини сақлайди

0
2345

Космик фазо муҳитидаги турли гравитацион шароитларда эркак манийси ўз ҳаётийлик функциясини тўлиқ сақлайди. Бу хулосани Инсон репродуктив саломатлиги бўйича Европа жамияти олимлари ESHRE конференциясида маълум қилдилар.

Тадқиқот параболик харакатлар ва қисқа муддатли вазнсизлик ҳолатини таъминлай олувчи САР 10 номли кичик учар аппарати ёрдамида амалга оширилди.

Тадқиқот давомида учар қурилма 20 маротаба параболик ҳаракатларни бажариб, 10 нафар музлатилган соғлом донор намуналари 8 сония давомида вазнсизликнинг жуда кичик ҳолатидаги таъсири остида бўлди.

Монтсеррат Боад, Dexeus Women’s Health университети профессори:

«Тадқиқот давомида музлатилган маний намуналарини вазнсизликнинг жуда кичик ҳолатидаги ҳамда ер шароитида сақлашдаги фарқларнинг йўқлиги, эркак жинсий хужайраларини фазога олиб чиқиш мумкин демакдир. Бу эса бизга инсон манийси сақланган банкаларни ер ташқарисида сақланишини кўриб чиқиш имконини беради».

Аввалроқ, Сан Паулу университети олимлари биологик тўсиқлар орқали кириб борувчи ҳаводаги РМ 2.5 зарралари миқдорининг кўпайиши, сичқонларнинг маний ишлаб чиқиши камайиши ёки тўхташига сабаб бўлишини аниқлагандилар. Бу жараён инсонга худди шундай таъсир этиши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг