Вазирлик очганимиздан кўра, қамоқҳоналар очишимиз керак.

0
2161
Фото: pikabu.ru

Сарлавҳадаги сўзлар собиқ депутат Кобул Дусовга тегишли бўлиб,  facebook тармоғида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси котибият мудири Нуриддин Муродовнинг «Маҳалла ва оила вазирлиги ташкил этилиши бўйича қандай фикрдасиз?» деган постига муносабат билдирди. Дусов, жумладан шундай деб ёзади:

На изображении может находиться: Кабул Дусов, сидит

Вазирлик очганимиздан кўра, қамоқҳоналар очишимиз керак.

«Маҳалла ва оила вазирлиги» ташкил этилиши, яна қоғозбозлик, яна халққа янги қарор ва қонунлари билан муаммо яратади.

Вазирлик бўлганидан кейин албатта бу Давлат бюджетидан молиялаштирилиши шарт бўлади. Маълум бир миқдордаги штат бирликлари учун қўшимча маблағлар билан бирга, бино ва иншоатлар, автотранспорт, оргтехника воситалари ва ҳ.к. каби таъминотлар билан боғлиқ харажатлар қопланиши талаб этилади. Бу эса яна солиқ ставкаларини оширилишини келтириб чиқариди. Соддароқ айтганда, оддий халқ ва тадбиркорлик субъектларига қўшимча молиявий юк бўлади.

Ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган боқиманда “Маҳалла” жамғармаси ҳам аслида Давлатни маблағини ўзлаштириб ётгани, фонди учун Халқ даромадига ҳам кўз тиккани етмагандай, аҳоли турмушини яхшилаш учун, фуқаролик жамиятини қуриши учун бирор бир самарали иш қилолмади. Асосий иши фақат маҳаллада яшовчилар ҳақида маълумотларни тегишли идораларга етказиб бериб турадиган ташкилот сифатида одамларга ўзини таништириб қўйган.

Халққа эса бугун илм керак, вазирлик эмас. Халқни маърифатли қилиш учун вазирлик очиш шарт эмас. Вазирлик очишдан кўра, қамоқхоналар очганимиз фойдалироқ. Чунки, хақиқий маънодаги фуқаролик жамиятини қуриш шартларига кўра, жамоатчилик Давлат томонидан бошқарилиши мумкин эмас.

Ўз навбатида, суд ҳокимияти мустақил бўлмас экан, коррупциянерлар Ҳукуматни инқирозга олиб боради ва маърифатни оёқ ости қилиб, ўзгаларга – ғанимларга Давлатимизни қарам қилишади.

Қайси миллат маърифатсиз бўлса, инқирозга ва йуқ бўлиб кетишга маҳкумдир.

Албатта бу менинг шахсий фикрим.

Кобул Дусов.

Шу билан бир вақтни ўзида собиқ депутат facebook тармоғидаги саҳифаси орқали O‘zLiDePнинг бошқа бир депутати Расул Кушербаевни тарафини ёқлаб чиқди.

На изображении может находиться: Umid KhudayberganovБунга сабаб Расул Кушербаевнинг:

«Менга қарши бир нечта номардлар бирлашиб, «информацион атака» га буюртма беришибди. Сабаби шундоқ ҳам маълум…
Қамровига қараганда кичкина кучлар эмас.
Шу боис, мен ҳақимдаги ҳамма гапга ҳам ишонавериш керакмас, нимадир гап бўлса ўзим маълум қиламан.
Ҳаммага рахмат!» ,

деган пости бўлган шекилли, Дусов бунга ҳам ўз муносабатини қуйидаги мазмунда баён қилиб, пост қолдирди:

Ёлғизни Ёри Худо.

Дўстимиз, ҳурматли депутатмиз Расул Кушербаев майдонда бир ўзи қолди.
Камига Президент эътиборига ҳам тушди. Бу эса табиий ки баъзи юрт ҳоинларга ёқмайди. Лекин у майдонда бир ўзи…

У билан елкадош, виждонли сафдош депутатлар эса, сайловдан ё ўта олмади ёки умуман номзодлари қўйилмади. Янгилар ҳали ўзини эплаб олиб Расулни ёнига киргунича душманларидан унга бир зарари тегмаса деб хавотирдаман…

Расул эса майдонда бир ўзи…
Арслонлар ёлғиз қолганда шоқоллар пайт пойлаб ҳужум қилганидек, энди навбат Расул Кушербаевга келди. Шоқоллар ҳужум ўтди…

У эса майдонда бир ўзи…

Кобул Дусов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг