Вазир: Россия Азов денгизи портларини тўсиб қўйди

0
2034

Азов денгизидаги Укранианниг иккита порти – Бердянск ва Мариуполь амалда Россия томонидан тўсиб қўйилмоқда, чунки кемаларни тарк этишга ва киришга рухсат этилмаяпти, деди пайшанба куни Украина инфратузилмалари вазири Владимир Омельян. Бухақда Рейтер хабар бермоқда.

Умумий ҳисобда, 35 та кемалар оддий операцияларни бажариш имкониятига эга эмас, фақат Азов денгизида Россия портларига борадиган кемалар киришига рухсат берилмоқда, деди у Facebookда.

«Мақсад оддий: Украинанинг Азов денгизидаги портларини тўсиб қўйиш орқали, Россия Украинани ўз ҳудудимиздан чиқаришга умид қилмоқда – бизнинг ҳудудимиз барча тегишли халқаро қонунларга мос келади», деди у.

Омеляннинг сўзларига кўра, 18 та кемаларнинг Азов денгизига, жумладан, Бердянскда тўртта, Мариуполда эса 14 та кемасининг кириб келиши кутилмоқда эди. Азов денгизидан чиқиб кетадиган тўққизта кемалар линияси бор, саккизта бошқа кемалар эса портга яқин қирғоқларда турибди.

Азов портлари орқали кўпроқ ғалла ва пўлат етказиб берилади.

Россия якшанба куни Қрим ярим оролидаги Украинанинг учта денгиз кемасини ва уларнинг экипажларини асирга олган.  Москва 2014 йилда ўзига қўшиб олган, бу сувларни ўзиники деб ҳисоблаб, у ердан ўтган украиналиклар  кемасини ноқонуний киришида айбламоқда. Украина эса қатъий равишда буни инкор қилиб келади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг