Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 110,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 300 млн литрдан зиёд автомобиль бензини импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, автомобиль бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 млн литрга ошган.
Ўзбекистон автомобиль бензинини импорт қилган асосий давлатлар:
• Россия – 142,3 млн литр
• Туркманистон – 136 млн литр
• Қозоғистон – 16 млн литр
• Ироқ – 3,6 млн литр
• Эрон – 1,8 млн литр
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 10 ойида 902,7 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.