Ўзбекистондаги анъаналар- миллий тараққиёт хусусиятлари ёки тараққиётга тормозми? (видео)

0
3849
Очиқ ресурслардан олинган сурат

Ҳозир Ўзбекистон жойлашган ҳудудда давлатчилик тарихи икки минг йилликдан ортиқ бўлиб, тарихнинг ҳар бир даври ўзининг бебаҳо изларини қолдирган. Қўшни давлатлар билан маданий, савдо, дипломатик алоқалар узлуксиз бўлиб, бу маданий жиҳатдан ўзаро бойитишга хизмат қилди. Тараққиётнинг ҳозирги босқичида замон руҳига мос келадиган анъаналарни асраб-авайлаш масаласи уларни янгича англашни тақозо этмоқда.

Биз тилшунос, маданиятшунос, маданиятшуносликка оид кўплаб халқаро анжуманлар иштирокчиси Алексей Улкодан ушбу мавзуларни ёритишда ёрдам сўрадик.

Ўзбекистонда максимал даражада эҳтиёткорлик ва ҳурмат билан қарашга, чуқур ўрганишга лойиқ қизиқарли анъаналар мавжуд.

Ринат Сагитов (Р.С.): Анъаналар демократия ривожига тўсқинлик қиладими ёки йўқми?

Алексей Улко (А.У.): Аввал биз демократия деганда нималарни назарда тутамиз ва анъаналар нима эканлигини тушунишимиз керак. Демократия – бу ўзини ўзи бошқариш, ҳокимиятни пастдан юқорига топшириш, ҳокимиятни танлаш масаласидир. Анъаналар – бу авлоддан-авлодга ўтадиган нарса, амалиётлар, хатти-ҳаракатлар шакллари. Анъаналар ҳар доим ҳам амалий маънога эга эмас, уларнинг асосланиши улар илгаридан мавжуд бўлганлигида. Агар анъана мантиқий асосга эга бўлса, у анъана бўлишни тўхтатади, чунки у заруратга айланади, масалан, овқатланишдан олдин қўл ювиш.

Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган анъананинг ўзи демократияга хавф туғдирмайди. Муаммо шундаки, анъаналар култ даражасига кўтарилиб, қонун ёки ҳуқуқлардан кўра муҳимроқ бўлганда эса муаммо пайдо бўлади.

Р.С.: Илтимос, демократия ривожига тўсқинлик қилаётган анъаналарни санаб ўтсангиз.

А.У.: Ҳар бир маданият ўзига хос хусусиятга эга. Инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши билан боғлиқ бўлган барча нарса демократия асосларига ва жамият фаровонлигига путур етказади, қонунга зид равишда юкланган барча нарса демократияга путур етказади. Баъзида анъаналар орқасида манипуляция ва мажбурлаш яширинган. Анъаналарнинг тафсилотчилари нима анъанавий ва нима анъанавий эмаслигини аниқлашни ўз зиммаларига оладилар. Анъаналар орқали улар ўз мақсадларида манипуляция қилишмоқда. Фуқаролик ҳуқуқларининг бузилиши, қонуннинг бузилиши билан боғлиқ бўлган барча нарса анъаналарнинг ҳам, демократиянинг ҳам ривожланишига тўсқинлик қилади. Анъана қонун ва инсон ҳуқуқларига зид бўлмаслиги керак. Қонун – бу ҳуқуқий норма ва уни бузганлик учун жавобгарликни ўз ичига олган оқилона схема, шунинг учун шахсга қонундан ташқари нарсани юклаш демократияга тўғри келмайди. Мисол учун, баъзи маданиятларда ёш болалар никоҳи илгари анъана бўлиб келган бўлса, ривожланишнинг ҳозирги тарихий босқичида улар қонунга зид бўлиб, замонавий жамиятда қабул қилиниши мумкин эмас ва улар йўқ қилинмоқда. Анъаналар қонунчиликка зид бўлган ҳар қандай вазият демократия ривожига тўсқинлик қилади.

Р. С.: Демократия ривожига ҳисса қўшадиган анъаналар борми?

А.У.: Швейцарияда анъанавий тарзда пастги поғоналардан бошлаб ўзини ўзи бошқариш, сайлов демократияси мавжуд ва бу демократияни юқори даражада сақлашга ёрдам беради. Аксариятини мусулмонлар ташкил этувчи Индонезияда Сукарно кетганидан кейин 1998 йилдан бери демократик бошқарув ҳукм сурмоқда. Сиёсий ва ижтимоий тизимларни ислоҳ қилиш бошланди, аммо улар анъанавий маданият элементи сифатида Оқсоқоллар кенгашини сақлаб қолди. Бу уларнинг демократиясининг бир қисмига айланди. Буюк Британиянинг собиқ мустамлакаси бўлган Ботсвана мисоли – оқсоқоллар кенгаши ҳам у ерда мавжуд бўлган демократиянинг элементи сифатида сақланиб қолган.

Р. С.: Ўзбекистонда урф-одатларнинг таъсири ҳақида нима дея оласиз?

А.У.: Ўзбекистонда максимал даражада эҳтиёткорлик ва ҳурмат билан қарашга, чуқур ўрганишга лойиқ қизиқарли анъаналар мавжуд. Бироқ, баъзида айрим анъаналар култ даражасига кўтарилади, уларга қандайдир илоҳий аура берилади. Баъзи анъаналарнинг ўзгармаслиги ҳақида афсона яратилган. Ўзбекистон ўз тараққиётида бир қанча тарихий босқичларни босиб ўтди, у кўп жиҳатдан аллақачон бошқа мамлакат, шунинг учун анъаналар мослашиши ёки йўқ бўлиб кетиши керак. Анъаналарнинг ўзгармаслиги ҳақидаги афсона жамиятни манипуляция қилиш учун асосдир. Бундан ташқари, миллий характерни ёдда тутиш керак. Шунингдек, у турмуш тарзи, маданият ва таълимга қараб ўзгариши мумкин. Бу Ўрта Осиёнинг кўчманчи халқлари: қозоқлар ва туркманларнинг тарихий мисолида яққол кўринади. Бир юз эллик йил илгари чор мустамлакачи ҳукумати туркманларни “бошибузуқ” халқ деб ҳисобларди. Ҳозир туркманлар қонунга бўйсунувчи халқлардан бири. Ҳозирда иқтисодий ривожланиш даражаси юқори бўлган қозоқлар ҳам бундан бир ярим аср олдингига нисбатан ўзгарди.

Р. С.: Илтимос, ўзингизга ушбу мавзу бўйича энг муҳим саволни беринг.

А.У.: Мен демократия ҳақида гапирмоқчиман. Демократия ҳокимиятни тақсимлаш тизимидир. Бу ҳокимиятни қуришнинг тизимли масаласи, пастдан юқорига, юқоридан пастга ва ҳоказо. Бироқ, биз кўпинча демократия ва либерализацияни чалкаштириб юборамиз. Мамлакат ислоҳотлар даврида ва халқда  танлов мавжуд – қадриятларни зўравонлик билан юклашдан кечиб, жамоавий ва шахсийни ажратиш тамойилларига суяниб, либераллаштиришга ўтиш. Бу ерда бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва ўзаро тинч  ҳамкорлик тамойиллари биринчи ўринга чиқади. Масалан, мамлакатимизда сўз эркинлиги мавжуд ва ривожланмоқда, бундан ўн йил олдин суҳбатимиз имконсиз бўларди, бу борада яхши томонга силжиш бор, бу яхши томонга силжиш ҳаракат, бу ерда ва ҳозир принципи бўйича давом этиши ва ривожланиши керак.

 

Ринат Сагитов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг