Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан республикага ташриф буюрган чет эл фуқароларининг айрим гуруҳлари учун киритиладиган қўшимча (электрон бўлмаган) тоифалар рўйхатига қўшимчалар киритилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Фармонга кўра, «Ватандош», «Талаба визаси», «Академик виза», «Тиббий виза», «Пилигрим визаси» рўйхатига Инвестиция визаси қўшилди.
Агентликнинг таъкидлашича, ушбу визанинг амал қилиш муддати уч йил.