Ўзбекистонда дин психологияси

0
437
Фото: Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ўзбекистонда дин психологиясининг илмий-назарий ва амалий масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференсияси ўтказилди.

Мазкур анжуман республикамизда дин психологияси, унинг шаклланиши, ривожланиши ва ушбу соҳадаги долзарб муаммоли масалаларни ўрганиш бўйича тўпланган тажрибани умумлаштиришга қаратилган мақсадга мувофиқ ташкил этилди.

Фото: Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати

Конференсияда Ўзбекистон халқаро ислом академияси жамоаси, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Москава давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Л.Н.Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университети, Мусулмонларга психологик хизмат кўрсатиш ассоциация Бошқирдистон бўлими, Россия ислом институти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси, Ўзбекистон Миллий университети, Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази, Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази, Гулистон давлат университетининг масъул вакиллари, юртимиздаги олий таълим муассасаларидаги соҳада фаолият олиб борадиган профессор-ўқитувчилар, олимлар, мутахассислар, илмий тадқиқотчилар ҳамда талабалар иштирок этди.

Фото: Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати

Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Зоҳиджон Исломов Академия ректори Музаффар Комиловнинг анжуман иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Унда меҳмонлар, конференсия иштирокчиларини мазкур илмий-амалий анжуманда қатнашаётгани учун миннатдорчилик билдирилган. Соҳадаги саъй-ҳаракатларни янада мувофиқлаштириш ва дин психологияси соҳасида кенг миқёсдаги халқаро ҳамкорликни, келажак ривожига қаратилган илмий ёндашув ва хулосаларни биргаликда ишлаб чиқишни даврнинг ўзи тақозо этиши, дин психологияси соҳасидаги республикамиз ва халқаро илм-фан соҳасида тўпланган тажриба ва амалиёт билан тизимли равишда илмий тажрибаларни алмашиб туриш соҳа ривожига хизмат қилиши таъкидланади.

Конференсияни Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Дин психологияси ва педагогика” кафедраси мудири Зебо Касимова олиб борди.

Фото: Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати

Анжуманда “Диний экстремистик ғоялар таъсирига тушган шахслар билан ишлашнинг ижтимоий-психологик асослари”, “Деструктив диний тасаввурларнинг шахсга психологик таъсири”, “Ижтимоий геронтологиянинг психологик жиҳатлари”, “Об этических трудностях в деятелности психологов-мусулман”, “Ёшларда диний идентификация шаклланиши муаммолари”, “Ҳозирги замон амалий психология тенденсияларига раддия”, “Когнитив ёндашувда диний маълумотларни тушуниш хусусиятларининг психологик жиҳатлари”, “Дин – шахснинг психологик барқарорлиги омили сифатида” ҳамда “Кафедра нашрларининг тақдимоти” каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Фото: Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати

Бугунги анжуман доирасида амалга оширилган мулоқотлар, соҳага оид турли масала бўйича фикр, билим ва тажриба алмашинувлар, таҳлиллар, ишлаб чиқилган амалий тавсиялар конференсиянинг барча иштирокчилари – хорижий таълим муассасалари, нуфузли ташкилот вакиллари, давлат илмий муассаса ва ташкилотлар ходимлари, ёш илмий тадқиқотчилар учун ғоят фойдали бўлди.

Онлайн ҳамда офлайн форматда ташкил этилган анжуман 6 та “Психология ва диншунослик фанлари уйғунлиги муаммолари”, “Диний онгнинг шаклланиши, ривожланиши ва трансформацияси хусусиятлари”, “Дин психологияси ва шахс тарбиясининг педагогик-психологик муаммолари”, “Диний девиация юзага келишининг психологик омиллари ва уни бартараф этиш йўллари”, “Дин психологияси ва когнитив хулқ-атвор психотерапияси истиқболлари”, “Дин психологияси фанини ўқитишнинг замонавий технологиялари” каби йўналишларга бўлинган ҳолда олиб борилди.

Фото: Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати

Конференсия якунида кўтарилган масалалар бўйича умумий хулосалар қилинди. Бу каби илм анжуманлари соҳа ривожи учун фойдали бўлишини қайд этишди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Матбуот хизмати

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг