Ўзбекистонда атом энергетикаси ривожи: ўзбекистонлик мутахассислар учун семинар ташкил қилинди

0
1933

Маълумки, Ўзбекистон аҳолисини барқарор нархлардаги ишончли электр энергияси билан таъминлаш, иқтисодиётни янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган биринчи атом станциясини қуриш тўғрисида қарор қабул қилинди ва 2018-йил 7-сентабрда Москва шаҳрида атом электр станцияларини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳукуматлараро битим имзоланди- дейилади ФА расмий веб-сайтида

Шу муносабат билан, 2018-йил 10-октабр куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида мамлакатимизда биринчи атом электр станциясининг қурилиши муносабати билан Россия тажрибаси ва илғор технологияларга бағишланган семинар бўлиб ўтди. 

Унда ФА вице-президенти С.Мирзайев ва Ядро физикаси институти етакчи олимлари, “Ўзатом” агентлиги бош директори Ж. Мирзамаҳмудов, тегишли вазирлик вакиллари, ўзбекистонлик мутахассислар,“Росатом” раҳбарияти ҳамда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) экспертлари иштирок этишди.

 Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, самарадорлик ва хавфсизликда замонавий ёндашувларни ҳисобга олган ҳолда атом электр станциялари аҳолининг турмуш даражаси, иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, мамлакатнинг илмий-техник ва кадрлар салоҳиятининг ўсишига сезиларли ҳисса қўшиб келмоқда. 

Таъкидлаш лозимки, ядро станцияларини қуриш учун Ўзбекистон ВВЭР-1200 реакторининг авлоди «3+» замонавий Россия тажрибалари асосидаги ядровий технологияларини танлади, улар муваффақиятли равишда Россияда ҳам, хорижда ҳам қурилиб, халқаро хавфсизлик стандартлари ва АЭХА талабларига тўлиқ жавоб бера олади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг