2018-йилнинг 7-8-ноябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Германия Федератив Республикасига ташриф буюради- дея хабар беради Ўзбекистон ТИВ.
Германия Ташқи ишлар федерал вазири Хайко Маас ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар чоғида бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон-Германия учрашувига тайёргарликнинг бориши, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинади.
Ташриф доирасида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш режалаштирилмоқда.