«Ўзбекистон-Буюк ипак йўли маржони». Данияда фотокўргазма ташкил этилди

0
140
Фото: Ҳусниддин Ато

Даниянинг Аархус шаҳрида «Ўзбекистон-Буюк ипак йўли маржони» мавзусидаги фотокўргазма ўз ишини бошлади.

Фото: Ҳусниддин Ато

Жорий йилнинг 15 Март куни Дания Қироллигининг Аарҳус шаҳрида “Ўзбек ташаббуслари” уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган “Ўзбекистон – Буюк ипак йўли маржони” мавзусидаги фотокўргазма ўз ишини бошлади.

Фотокўргазма ва очилиш маросимини ташкиллаштириш лойиҳаси уюшма раҳбари Марифат Акбарова ва Дониёр Бавабековлар ташаббуси билан Dokk1 номли марказий кутубхона ва маданият маркази ҳамкорлигида амалга оширилди.

Фото: Ҳусниддин Ато
Фото: Ҳусниддин Ато

Фотокўргазмага Ўзбекистонлик фоторассом, Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси Ҳусниддин Ато таклиф этилиб, унинг 62 та муаллифлик фотосуратлари намойиш этилмоқда.

Фото: Ҳусниддин Ато

Фотосуратлар Ўзбекистоннинг Буюк ипак йўли тариҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган қадимий шаҳарлари Бухоро, Самарқанд ва Хива тариҳий обидалари, турли ҳудудларидаги анъана ва қадриятлари, ҳунармандлари ҳамда миллий қўл меҳнати намуналари, ўзбек халқи ва таомлари акс эттирилган.

Фото: Ҳусниддин Ато

Ушбу кутубхона Европанинг энг замонавий, йирик халқ кутубхонаси ва ижтимоий, маданий – илмий тадбирлар мажмуаси бўлиб, барча учун бепул очиқ марказ ҳисобланади.

Фотокўргазма 27 Март кунига қадар намойиши давом этади ва кунига юзлаб Дания ҳамда Европалик сайёҳлар томоша қилиб, Ўзбекистонга ҳаёлий саёҳат қилишлари мумкин.

Фото: Ҳусниддин Ато

Кўргазма очилиш маросими уюшма аъзолари томонидан ўзбек миллий меҳмондўстлик услубида ташкиллаштирилган бўлиб, лойиҳа координаторлари ва фоторассом томонидан тақдимот тайёрланиб, ташриф буюрувчиларга фотосуратлар ва юртимиз ҳақида сўзлаб берилди.

Шунингдек, маросимга ташриф буюрганлар ўзбек патир, лочира нонлари, кўк чучваралардан, риштон сопол идишларидаги тотлилардан баҳраманд бўлиб, Аарҳусдаги ўзбек дизайнери, уюшма фаол аъзоси Зулфизар Аҳмедовадан ипак атлас ҳақида суҳбатлашиб, тиккан адрас либослари билан ҳам танишдилар.

Фото: Ҳусниддин Ато

Ушбу фотокўргазма уюштиришдан асосий мақсад, Ўзбекистоннинг бой маданиятини дунёга танитиш. Шунингдек, кичик ўзбек уюшмаси фаолиятини Дания жамиятида таништириш, у ерда туғилиб ўсаётган ўзбек фарзандларининг она юрти ҳақидаги тариҳий, маданий билимларини ошириш, шу билан бирга юртимизга сайёҳларни жалб этиб, туризм соҳасини ривожлантириш орқали мамлакат иқтисодиётига ҳисса қўшишдир.

Фото: Ҳусниддин Ато

Лойиҳа доирасида ўзбекистонлик профессионал фоторассом билан уюшма аъзоларининг ўзбек болаларининг учрашуви ҳамда фотография сирлари бўйича маҳорат мактаби ҳам ташкиллаштирилди. Ушбу ташаббус Марифат Акбарова ва Аарҳус болалар маданият уйи ҳомийлигида уюштирилди.

Фото: Ҳусниддин Ато

Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси, санъат соҳасидаги халқаро эксперт ва фоторассом Ҳусниддин Атонинг бугунги кунга қадар Бельгия, Испания, Латвия, Эрон ва Япония каби мамлакатларда ҳам шахсий фотокўргазмалари ташкиллаштирилган.

Фото: Ҳусниддин Ато

“Ўзбек ташаббуслари” уюшмаси 2019 йилда Аарҳус муниципалитетида кўнгилли уюшма сифатида ташкил этилган бўлиб, кам сонли ўзбек оилаларини бирлаштириб ҳамда Дания жамиятида маданий, ижтимоий тадбирларда қатнашиб ўзбекларни ва Ўзбекистонни таништириб келмоқда.

Фото: Ҳусниддин Ато

Шунингдек, ўзбек фарзандларига она тилида турли машғулотлар ҳам ташкиллаштирилмоқда. Уюшма фаолиятининг facebook-даги саҳифаси “Usbekiske initiativer”.

Лойиҳани молиялаштиришда Ўзбекистоннинг “Ватандошлар” жамоат фонди, Даниянинг Viktorsfarmor – ҳусусий туризм бюроси, Аарҳус шахрининг Initiativ, Genlyd ва 3F маданият ва санъат каби кичик фондлари томонидан қисман маблағ ажратилди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг